ХАБАРЛАР

Тожикистонда қор ёғди (фоторепортаж)

Бугун, 18 апрель куни Тожикистон Республикасининг Хатлон вилоятидаги Шамсиддини Шохин туманининг айрим аҳоли пунктларида қор ёғди. Бу ҳақда “Asia-plus” хабар берди.

Туман матбуот хизматининг таъкидлашича, совуқ боғдорчиликка путур етказган.

Тожикистон синоптикларининг маълумотларига кўра, бундай об-ҳаво мамлакат пойтахтида жорий йилнинг 20 апрелигача, мамлакат жанубида эса ҳафта охиригача давом этади. Шунингдек, синоптиклар томонидан башорат қилинган пойтахтда ёмғир ёғмайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 апрель куни Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида ҳарорат 9 даражага тушиб кетиб, қалин қор ёғган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan