МУЛОҲАЗА

Рўза тутиш шахсий масала бўлиши керак – Самир Насри

Франция терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Самир Насри футболчиларнинг Рамазон ойида рўза тутиши ҳақида гапириб ўтди. 

“Нега жамоалар футболчиларнинг рўза тутишини билиши керак? Менинг футболчилик  давримда ҳеч ким “Рўза тутяпсанми”, деб сўрамаган. Ҳозирда вазият умуман бошқача, бу жараён жамоатчилик муҳокамасига айланиб улгурган. Мухлислар қайси футболчилар рўзадор эканини билишни хоҳлашади.  Рўза тутиш ёки тутмаслик шахсий масала бўлиб қолиши керак деб ҳисоблайман ҳамда атрофдагиларга ўз таъсирини ўтказмаслиги тарафдориман. Бундан йигирма йилча илгари Рамазон ҳақида бунақанги кўплаб савол ва муаммолар бўлмас эди”, дейди Насри.

Шунингдек, собиқ футболчи Рамазон ойида доимгидан кучлироқ ўйин кўрсатадиган “Реал” аъзоси Карим Бензема борасида ҳам фикр билдирди.

“Мисол учун Бензема, одатда, Рамазон ойида қолган вақтдаги ўйинларига нисбатан яхшироқ ўйнайди. Агар рўзадорлиги сабаб бўлиб ўйинида пасайиш кузатилса, табиийки мураббий уни захирада қолдиришга мажбур бўлади. Шунинг учун футболчи концентрацияни йўқотмасликка ҳаракат қилади ва буни яхши уддалайди”, дея қўшимча қилди франциялик футболчи. 

Маълумот учун, Самир Насри 2014 йилда Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганди. 2021 йилда эса у футбол билан бутунлай хайрлашди. Ҳозирда Насри 35 ёшда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan