Ҳарбий тадбирлар

Сурхондарёда “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди

Мамлакатимизда ёшларнинг хар томонлама ташаббусларини қўллаб-қувватлаш буйича чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўсиб келаётган ёш авлод вакилларида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Ҳар йили мунтазам ўтказиб келинадиган «Ватанпарварлар» ҳарбий-мусобақаси бўлажак ҳарбий хизматчиларни юзага чикариб келяпти.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонидаги ҳарбий қисмда Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларидаги умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчиларидан ташкил топган 14 та жамоа ўртасида мудофаа вазири кубоги учун “ВАТАНПАРВАРЛАР” ҳарбий – спорт мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Дастлаб мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Жанубий оператив қўмондонлиги, Сурхондарё вилоят мудофаа ишлар бошқармаси, Термиз ҳарбий прокуратураси, вилоят Ҳалқ таълими бошқармаси, фахрийлар ва ҳарбий пенсионерлар иштирок этдилар.

Мусобақа иштирокчилари жонли ҳарбийча қўшиқ ижроси бўйича “Сафда қўшиқ айтиш”, пневматик қуролда назорат отиш машқини бажариш бўйича “Моҳир мерган”, АК-74 автомат қуролини нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, газга қарши ниқобни кийиш ва юк автомобилининг ғилдирагини айлантириб югуриш бўйича “Ҳарбий эстафета”, биринчи тез ёрдам кўрсатиш бўйича “Жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш”, алоҳида қиз ва ўғил болалар ўртасида “Дуатлон” ҳамда “Темур тузуклари билимдони” деб номланган шартларда ўзаро беллашдилар.

Мусобака муросасиз тус олди. Ўз тумани шаънини ҳимоя килишга шай турган ёшлар шиддат билан беллашдилар. Ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори ва шаффоф баҳолаб борилди.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Алишер Ширинов иштирок этиб, бугунгни кунда мамлакатимиз ёшларига бўлаётган эътибор, уларни ҳарбий- ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги ютуқларини эътироф этиб, ғолиб бўлган командага Республика босқичида ҳам фахрли ўринни олиб келишлари учун омад тилади.

Якуний натижаларга кўра фахрли учинчи ўринни Қизириқ туманининг 36-сонли умумтаълим мактабининг “ЖАНУБ ҚАЛҚОНЛАРИ” жамоаси, иккинчи ўринни Узун туманидаги 6-сонли умумтаълим мактабининг “ЁШ ЧЕГАРАЧИ” жамоаси ва биринчи ўринни Денов тумани 10 сонли умумўрта таълим мактабининг “БАРС” жамоаси эгаллади.

Ғолиблар Жанубий оператив қўмондонлигининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan