Ҳарбий тадбирлар

Коррупцияга қарши муросасиз кураш – давр талаби

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи ўринбосари полковник Алишер Ширинов, Мудофаа вазирлиги коррупцияга қарши курашиш ички назоарт бўлими бош мутахасиси Музаффар Акрамов, Сурхондарё вилоят мудофаа ишлар бошқармаси, шаҳар ва туманларида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар ишчи хизматчилари иштирок этди.

Тадбирда Мудофаа вазирлиги коррупцияга қарши курашиш ички назорат бўлими бош мутахассиси Музаффар Акрамов бугунги кунда коррупция ва тамагирликка қарши муросасиз кураш олиб борилаётганига қарамай айрим мансабдор шахслар томонидан ўз вазифасини суистеъмол қилиш, порахўрлик ҳолатлари учраётганлигини қайд этиб, унинг салбий оқибатлари ва бунинг учун жазо муқаррарлиги ҳақида атрофлича маълумот берди. Коррупцияга қарши кураш борасидаги қонунчилик, бу йўналишда мудофаа соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларга тўхталиб ўтди.

Коррупцияга қарши курашишда раҳбарларнинг масъулияти катта эканлигини таъкидлаб, жамоада соғлом муҳитни яратиш бевосита уларнинг бирламчи вазифаси эканлигига алоҳида эътибор қаратди.

Йиғилиш якунида тадбир иштирокчиларига тамагирлик ҳолатларига мутлақо йўл қўймаслик ва коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб боришда фаол бўлишлари тўғрисида тушинтирилди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan