Ҳарбий тадбирлар

Жанубда навбатдаги ҳарбий Ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида жойлашган “Намуна” махалласида “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир” шиори остидаги ҳарбий Ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди.

Ушбу фестивалда Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз ва Какайди гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмлар харбий хизматчилари ҳарбий пенсионерлар, ёшлар ҳамда  маҳалла аҳолиси иштирок этди.

Дастлаб Ватанпарварлик карвони ҳарбий оркестр мусиқа садолари остида “Намуна” маҳалласининг марказий кўчаси бўйлаб шахдам қадамлар билан саф тортиб юриб 21-умумий ўрта таълим мактаби худудида кўтаринкилик кириб борди.

Тадбирда сўз олганлар сўнги йилларда мудофаа тизимида олиб борилаётган ишлар хамда “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир” шиорининг мазмун  моҳияти хусусида сўз юритдилар.

Харбий оркестр томонидан ижро этилган куй қўшиқлар ва фахрий қоровулнинг чиқишлари ҳамда замонавий қурол-яроғлар кўргазмаси йиғилганларга юқори кайфият улашди. Айниқса, миллий қадриятларни ўзида акс этирган этнографик жамоаларнинг ўлану лапарлари  барчага бирдек манзур бўлди.

Тадбир сўнгида фронт орти фахрийлари, нуронийлар, оғир тоифадаги ёшлар хамда бировнинг кўмагига муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, улар билан дилдан суҳбатлашилди. Бундай тадбирлар вилоятнинг бошқа шаҳар ва тумнларида жойлашган маҳаллаларда ҳам ўтказилиши режалаштирилган.


III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,
Термиз гарнизони


LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan