ҚИЗИҚАРЛИ МУЛОҲАЗА

Коронавирус етиб бормайдиган жойлар

Шундай одамлар борки, улар режалаштирган ҳолда 400 км узоқликка парвоз қилишади, уммон қаърида яширинишади, Антарктидада қишлашади ёки мутлақо ташқи дунёдан узилишади. Вирусдан муҳофазанадиган бу эркак ва аёллар кимлар?

Ҳалқаро космик станцияда ҳозирда уч астронавт бор.  Юксакдан қаралган нигоҳида биз уларнинг дунёсидан йироқ микроб заррасидек кўринамиз. Улар Ердан 27000 км с тезлик билан 400 км баландликда ҳаракатланишади. Бу учовлон халқаро космик станцияда яшашади. Айни вақтда улар коинотда мавжуд ягона астронавтлардир. Бу   орбитада 176 кун бўлган МКС-62  экспедицияси командири, россиялик Олег Скрипочка,шунингдек, америкаликлар Эндрю Морган (243 кун), Жессика Меир (176 кун). Улар коронавирус пайдо бўлмасидан бироз олдин,  2019 йилнинг июль ва сентябрь ойларида  парвозга чиқишган. Уларнинг қайтиши  “ Союз-МС-15 кемасида шу йилнинг 17 апрелида режалаштирилган.

Атом сувости кемаларида  300 метр чуқурликда сув ости аскарлари бор. Кўзланишидан, улар ҳар қандай дахлга, ҳужумга тайёр ва улар шакли қандай бўлишидан қатъий назар,ҳаётий манфаатларимизга зарар етказадиган хужумларни бартараф қила олишади деб ҳисобланади. Денгиз тубида  бир бирини алмаштириб турувчи бу кемалар кўринмас, пайқалмайдиган  бўлиши лозим. Уларнинг экипажи дунёдан узилган, сув остидагилар оила аъзоларидан  ҳафтасига бир марта, командир томонидан текширилган, қирқта сўздан иборат хабарни олишлари мумкин. Маънавий руҳиятни чўктирадиган бирор ташвишли ёки ёмон янгилик уларга етиб бормайди. “Пўлат пилла чаноғи”да улар 70 кун хизматда бўлишади.

Антарктидада 50 базани ўз ичига олган 1500 нафар олим фаолият юритади. Ёзги меҳнат жараёни 6 ой, қишкиси 12 ой давом этади. Шартномалар ноябрь-декабрь ойларида тузилади, қишги даврда қайтиб бўлмайди.

10 минг нафарга яқин одам  ер юзига сочилган юзлаб “алоқа қилиб бўлмайдиган” халқлар сирасига киради. Улар фаол муносабатда бўлган инсон қатлами билан ҳеч қандай алоқада эмас ва буни уларнинг ўзи исташмайди. Ҳинд океанининг Адаман оролларида жами 150 кишидан иборат сентинел туб аҳолиси  яшайди,улар қатъий тарзда ташқи муносабатларни рад этишади. Бошқа шу каби Яли ва Дани қабилалари Янги Гвинеянинг бориб бўлмас тоғларида яшашади, бироқ  қабилаларнинг аксари  Бразилиядаги Амазонияда ҳамда Перу ҳудудида макон топишган.