МУЛОҲАЗА

Кичкина эпидемия кенг кўламли пандемияни сиқиб чиқаради

Демак, бутун дунё изоляцияда. Ўз ҳоҳишига кўрами ёки мажбурий-бу иҳоталаниш ҳамма жойда бир хил. Коронавируснинг қаердан пайдо бўлгани муҳиммас, унинг қаерда ва қачон йўқолиши муҳим. Жиддий инқироз, бўҳронлар даврида одамзот бир хил йўл тутади, унинг воқеликка муносабати ҳам бир хил. Балким аҳамият бергандирсиз, матбуотда мақолалар қанча одам қасаллангани ва қанчаси вафот этгани билан бошланади, неча нафар одам даъволаниб тузалгани ҳақида энг сўнгда эсланади. Нега ҳаммаси бу қадар бемантиқ тақдим қилинади? Чунки қўрқув соғлом ақлни четга суради, онгда афсоналар туғдириб мустаҳкамлайди, айниқса номаълумлик қаршисида.

Қўрқув нимарсани яратади ва уни ўлдиради. Ақл-идрокдан айириб, уни жойига қайтаради. Ливияда шундай ҳол рўй берди: барча миллатлар ливияликлар ўртасида ўртакашлик қилишмоқчи бўлишди. Бекорга. Ўн йилдирки, Ливия олов қаърида ва бўлакланиб кетмоқда. Кейин кўринмас аждаҳо ва сўзамол жуссалар пайдо бўлиб, тўлақонли сулҳ ҳақида эълон қилишга шошишди, Ливия халқи кичик миқдордаги эпидемия учун Худодан нақадар миннатдорлигини тасаввур ҳам қилолмайсиз, бу уларнинг наздида янада улкан юқумли офатдан халос қилди.

Ҳақиқат шундаки, коронавирус борасида давомсиз мулоҳаза юритиш мумкин. Ҳаммаси ноаниқ ва бир-бирига қарши фикрлар. Олимлар хитойликларнинг гигиена амаллари ва таъм билиш қобилиятидан маҳрумлиги вирусни келтириб чиқаргани ҳақида якдил қарор билдирдилар, яъни улар кўршапалакдан тайёрланган шўрва ва қайлани истеъмол қилишган.

Мабодо шундай экан, марҳум Эҳсон Абдул Қуддуснинг машҳур “Менга қарор айтинг” романидагидек, менга ҳам марҳамат қилиб, қарор айтинг. Агар нотоза муҳит (бу истар-истамас таққос) эпидемиянинг бош сабаби деб кўрсатиларкан, эслатмоқчиман: ўн миллионлаб ҳиндлар ахлат тўла қоплар ёнида ухлашади, овқатланишади, кўпайишади, умуман кўчада яшашиб, мулоқот қилишади. Демак, Ҳиндистонда касалланганлар сони қанча? Шундайига айтайлик -300 киши. Нега ахир бундай бўлиши мумкин? Жавоб Элия Абу Мади шеъридан:” Буни билмайман!” Айнан ундов белгиси билан, саволга жавобни билмайдиганларга шеърнинг бу қисмини такрор ва такрор қайтариш лозим.

Бироқ илм-фан шеъриятга ишонмайди. Бутун инсоният саволга жавоб топишни истайди:Коронавирус бу ўзи нима? Дунёнинг икки етакчи давлатида саволга жавоб йўқ. Дональд Трамп вирусни Хитойники дейди, бир вақтнинг ўзида Хитой буни америкаликлар маҳсулоти деб ҳисобламоқда. Хитойга вирус келдию кетди, Американинг айрим штатларида эса фавқулодда ҳолат жорий қилинган. Бу илмий жиҳатдан Силикон водийси билан эътиборга молик Нью Йорк ва Калифорнияга тааллуқлиги алоҳида диққатни тортади. Ухандаги мобил иловаларга нима бўлганини биласизми? Афсуски бунга кўпда тишим ўтмайди. Менда ҳамон Noxiaнинг биринчи авлодидаги телефон, яшил кнопкасида ёқилади, қизилида ўчади. Агар янглишмаётган бўлсам, албатта.

Самир Отаалла, журналист, Саудия Арабистони, “Asharq Al-Awsat” нашри.