ҚИЗИҚАРЛИ

20 май – Халқаро асаларилар куни!

Аввало «Халқаро  асаларилар  куни» ҳақида маълумот берадиган бўлсак, ушбу кун БМТ Бош Ассамблеяси томонидан  эълон  қилинган  бўлиб,  2018 йилдан  буён  нишонлаб  келинади.

Маълумки, асалари юз грамм нектар йиғиш учун миллионтача гулга қўнади. Бир килограмм асал тўплаш учун эса тахминан бир неча юз минг километр масофани босиб ўтади. Бу эса Ер шарини тахминан ўн марта айланиб чиқишга тенгдир.

Шу билан бирга фанга маълум бўлган яна бир маълумот шуки, асалари ҳашаротлар ичида гул шираси (нектар) йиғадиган ягона жонзотдир. Бундан ташқари у гулларни, ўсимликларни чанглатувчи ҳам ҳисобланиб, асалари иштирокисиз улар мева бермаслиги айтилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan