ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

“Виртуал ўғри” қўлга тушди. У сурхондарёлик муҳтожлар маблағини ўзлаштирган

Музработ тумани ИИБ бошлиғи номига туманннинг “Юртим жамоли” маҳалласида яшовчи фуқаро Чориева Муслима номидан ариза келиб тушган.  Унда маълум қилинишича,  3 май куни Муслимага соат 14:30 лар атрофида “Азизчик” тахаллуси остидаги номаълум телеграм фойдаланувчисидан ҳабар келган.  Хабарда номаълум шахс фуқародан ҳисоб рақамига эҳсон тариқасида пул ўтказиб беришини айтиб, тегишли пластик карточка кодларни юборишини сўраган.

Ногиронлиги бор бир неча вақтдан буён саховатпеша инсонларнинг кўмаги билан даволаниб келаётган М.Чориева унга ишониб рақамларни юборади. Шундан сўнг  “Халқ банки” АТБ томонидан Чориева номига расмийлаштирилган пластик карточкадан 4 млн. 40 минг  сўм миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан олинганлиги  аниқланган.

Бундан ташқари, Мирзабдуллаев шу куннинг ўзида Термиз шаҳри, “Нилуфар” маҳалласида яшовчи фуқаро Жўраева Комила билан телеграм орқали танишиб, унинг пластик карточка кодини алдов йўли билан билиб олган.  Сўнг карточкада  мавжуд 35 700 сўм миқдоридаги пулларни ечиб олган.

ИИБ ҳодимлари томонидан ўтказилган  тезкор текширув ишлари натижасида  мазкур ҳаракатларни 2003 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, ҳозирда Чуст туманидаги ғишт заводида ёлланма ишчилик билан шуғулланаётган  фуқаро Мирзабдуллев амалга оширгани маълум бўлди. Гумонланувчи қўлга олинди. Сурхондарё вилоят ИИБ маълумотига кўра, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

 

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan