ЖАМИЯТ

Ассалом алайкум, ҳоким бобожон, деб бошланадиган навбатдаги мурожаат

Таҳририятимиз бот каналига деновлик Нодира Юсупова ўзини ташвишга солиб қўйган муаммоли масалада ёрдам сўраб ёзибдилар. У киши жумладан шундай деган:

–  Ассалом алайкум, ҳоким бобожон (Бизнингча, “салом” Денов тумани ҳокими Бахтиёр Ибодовга йўлланган)! Мен карантиндан олдин «Мустақиллик» кўчасидаги турғун нуқтада савдо қилардим. 2017 йилдан (ўғлимнинг номи билан) буён патент асосида ишлайман. Карантинда фаолиятимиз тўхтатилди. Энди рухсат берилаяпти деганда эса иш ўрнимга келсам менга тегишли раста йўқ.

Бошқа патенсиз ишлайдиганлариники жойида. Растамни бозордагилардан сўраб топа олмаганимдан кейин, ҳокимликка мурожаат қилдим. Ходимларингиз менга “26 сонли автобазага бор, растанг ўшаёқда”, дейишди. Борсам у жойда йўқ экан. Кейин, маълум бўлишича, растамни чиқиндихонага ташлашибди. Бориб унинг синган ва фойдаланишга яроқсиз аҳволга келиб қолганини кўрдим.

Шундан буён савдога чиқа олмаяпман. Қурғур рўзғор деганига бу баҳоналарим ўтмаяпти. Оиламиз кам таъминланган. Ижарада яшайман. Янги раста қилишга имконим етмаяпти. Ижарада Гулханий кўчаси 27 уйда яшайман, мабодо мени қидириб қолсангиз. Илтимос ёрдам беринг!

P/S: Ортиқча изоҳга ҳожат бўлмаса керак. Денов тумани ҳокимлиги томонидан ёки бошқа бирон-бир мард топилиб, фуқарога ёрдам берилса, албатта, сиз азиз ўқувчиларимизни ҳам янгиликдан бохабар қиламиз!

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan