ЖАМИЯТ

Сувни «дам олдираётган» истеъмолчилар ва мотор таъмирлаётган «Сувоқова»

Термиз шаҳри «Шодлик» маҳалласи «Амир Темур» кўчаси 32 уйда яшовчи фуқаролардан келиб тушган шикоят аризасига кўра, мазкур уй ва унинг атрофида бир неча кундан бери тоза ичимлик суви узатилмаяпти. Бир неча мансабдорларга мурожаат қилишганидан сўнг, «тоза ичимлик суви» якшанба кунидан берила бошланган. Аммо, тасвирлардаги каби истеъмолга яроқсиз “тоза ичимлик суви”. Маълум бир вақтдагина берилаётган бу ҳаёт манбаидан аёллар уй-рўзғор ишларида фойдаланиш учун сув тинитиш “маросими”ни амалга ошириши керак.


Тоза ичимлик суви учун тўловни мунтазам амалга ошириб келаётган хонадон эгалари кунига 3-4 соат “уланаётган” сувдан истеъмол қилишга мажбурлигини, мурожаатларига масъуллар “моторни таъмирлаяпмиз» деб жавоб берганини айтишда. Қизиқ, қачон масъуллар “мотор таъмирлаб” бўладилар-у, тоза ичимлик сувига тўловларни мунтазам амалга ошириб келаётган аҳоли вакиллари қачонгача “сувни дам олдириб” ичиб туришади?!


Ҳарқалай, “Сувоқова” мутасаддилари ва усталарнинг масъулияти “дам олиб қолмасин”. Йўқса маҳалладошлар худо билади яна қай муддатгача лойқани тинитиб ичишар…

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan