СИЁСАТ

А.Арипов: Январь ойидан буён Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ташқи савдо айланмаси $9 млрддан ошди

Ўзбекистон бош вазири Қирғизистонда бошланган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади.

Арипов Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари билан кузатувчи давлат мақомида ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантиришга катта аҳамият беришини айтди.

Сўнгги йилларда республика ташкилотга аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий муносабатларни йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш ва кооперация алоқаларини чуқурлаштиришга қаратилган тизимли ҳамкорликни йўлга қўйганини таъкидлади.

«Биргаликда олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг 7 ойида ЕОИИ давлатларининг Ўзбекистон ташқи савдосидаги улуши 33 фоизгача ошди», — деди бош вазир.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan