СИЁСАТ

Сурхондарёда Маҳаллий Кенгаш депутатлари учун ўқув семинари ташкил этилди

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда котибият ходимлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида ўқув семинар ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистонда сўнгги 5 йил ичида амалга оширилган энг муҳим ўзгаришлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022-йил 28 -29-апрел кунлари 25-ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар, қабул қилинган қарорлар ҳамда маъқулланган Қонунларнинг мазмун-моҳияти бўйича;

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони мазмуни);

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ваколатлари. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатининг ҳуқуқий мақоми, унинг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари. (“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида” Қонунларнинг тегишли нормалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари билан берилган ваколатлари умумий мазмуни);

Маҳаллий бюджетни шакллантириш ҳамда унинг ижроси устидан депутатлик назоратини амалга оширишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ваколатлари, маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш масалалари. (Бюджет кодекси, “2022-йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун, “Очиқ бюджет” платформаси, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси, тегишли қонунчилик ҳужжатлари мазмуни);

Маҳаллий солиқларни белгилаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда инвестиция дастурларини кўриб чиқишда маҳаллий Кенгашларнинг ваколатлари, дастурлар ижроси устидан таъсирчан депутатлик назоратини амалга ошириш (тегишли қонунчилик ҳужжатлари мазмуни );

Ер участкаларига нисбатан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига берилган ваколатлар. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш, ер участкаларининг нархларини белгилаш, фермер хўжаликлари билан ер ижара шартномаларини бекор қилиш масалаларида маҳаллий Кенгашларнинг ваколатлари
(тегишли қонунчилик ҳужжатлари мазмуни) бўйича масъуллар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Иминов Одилжон Каримович, халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Абдураимов Сайдулла Бердишукурович, халқ депутатлари вилоят, Ангор, Термиз, Жарқўрғон туманлари ва Термиз шаҳар депутатлари, котибият ходимлари, ОАВ вакиллари, босма нашр вакиллари иштирок этишди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan