Денов тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, бугун 23 май куни Халқ депутатлари Денов туман Кенгашининг IХ – сессияси бўлиб ўтди.
Сессия Денов туман ҳокими, халқ депутатлари Денов туман Кенгаши раиси Бахтиёр Ибатов бошчилигида ўтказилди.
Сессияда тумандаги фермер хўжаликларни юритишда иқтисодий имконияти етарли бўлмаган хўжаликларнинг узоқ муддатли ер ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 21, 23, ва 24-моддаларига асосан, 2020 йил 14 майдаги “Сирдарё вилояти Сардоба туманида 2020 йил 1 май куни Сардоба сув омборининг девори ўпирилиши натижасида фуқароларнинг уй жойлари сув тошқини остида қолганлиги сабабли уларга керакли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш мақсадида, Денов тумани “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағ ўтказиш тўғрисида”ги 75-Ф-сонли фармойиши халқ депутатлари Денов туман Кенгаши томонидан кўриб чиқилди.