Онлайн «Сўнгги қўнғироқ» тадбири Uzreport TV телеканали, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкиллаштирилмоқда. Тадбир 25 май соат 8:30 дан бошлаб Uzreport TV каналида, ҳамда каналнинг Facebook ва YouTube тармоқларидаги саҳифаларида намойиш этилади.
Uzreport TV телеканали Тошкент шаҳри ҳокимияти ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда «Сўнгги қўнғироқ» олнлайн-лойиҳасини тайёрламоқда, дея хабар берди Uzreport ахборот агентлиги.
Байрамда ҳар бир хоҳловчи қатнашиши мумкин. Бунинг учун, улар ўз постида #bitiruvchi_2020_online хештэгини ишлатишлари керак.
«Сўнгги қўнғироқ — бу битирувчилар ва уларнинг оилалари интиқлик билан кутадиган анъана. Ҳозирги вазият сабабли биз ўқувчиларни қўллаб-қувватлашга қарор қилдик, шунинг учун ушбу тадбирни онлайн тарзда ташкиллаштиряпмиз. Умид қиламизки, ушбу тадбир анъанавий байрам ўрнини боса олади ва битирувчиларни кейинги йиллардаги катта ҳаётлари учун керакли қувват ва яхши кайфият билан таъминлайди», — дейди Uzreport TV телеканали бош муҳаррирининг биринчи ўринбосари Алишер Азимов.