Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020 йил 27-28 июль кунлари Германия, Туркия, Россия, Польша, АҚШ ва Англия каби давлатларнинг нуфузли таълим марказлари билан ҳамкорликда “International Psychology Summit” Халқаро психология саммити ўтказилмоқда.
Халқаро саммит кун тартиби:
? Бошқарув ва лидерлик маҳорати;
? Шахсий ривожланиш стратегияси;
? Ёшлар ва оила психологияси;
? Халқаро дипломатик муносабатлар;
? Муваффақиятли бизнес имижи;
? Туризмда маркетинг психологияси;
? Замонавий таълим психологияси;
? Фавқулодда вазиятлар психологияси
Халқаро саммитда мақола топширган ҳолатда ёки мақоласиз, кузатувчи сифатида қатнашиш мумкин, барча иштирокчиларига cертификат берилади.
Энг яхши амалий таклифлар ҳам диплом билан тақдирланади.
Саммит 2020 йил 27-28 июль кунларида ZOOM платформаси орқали онлайн шаклда бўлиб ўтади.
Рўйхатга олиш муддати: 2020 йил 20 июлгача.
Саммит ташкилотчилари:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» маркази, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи.
Рўйхатдан ўтиш: @GulbonuKuvatova
Батафсил: https://t.me/IPS_in_UZBEKISTAN