САЛОМАТЛИК

Кардиолог мунтазам равишда энергетиклар истеъмол қилишнинг юракка таъсирини изоҳлади

Россиялик врач кардиолог, тиббиёт фанлари номзоди Анна Кореневич қувватлантирувчи ичимликлардан воз кечишга чақирди. Унинг таъкидлашича, энергетиклар таркибидаги моддалар катехаламонларни – адреналин, норадреналин ва дофаминларни кескин ошириб юборади. Мазкур стресс гармонлари диққатни жамлаш ва ишчанлик қобилиятларини оширади, аммо шу билан бирга аста секин асаб тизими ва юрак фаолиятини издан чиқаради.

«Энергетиклардан эҳтиёт бўлиш зарур. Уларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш қон айланиши, қон босими ва қанд миқдори ўзгаришларига  олиб келади”, деб ёзмоқда кардиолог ўзининг YouTube каналида.

Шу билан бирга у энергетик ичимликларни кичик дозаларда ичиш мақсадга мувофиқлигини ҳам билдирган. Масалан, диққатни жамлаш зарур бўлган айрим ҳолларда: туни билан ўқиш, зудлик билан нимадир ёдлаб, имтиҳон топшириш зарурати юзага келганда.

Энергетикни ичгандан сўнг уни яна қўмсаш, хумор қилиш истаги пайдо бўлишини ҳам алоҳида айтиб ўтган, кардиолог.

 

 

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan