ЖАМИЯТ

“Ангор пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг қарздорлиги ундириб берилди

Шеробод туманлараро иқтисодий судида “Ангор пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг даво аризаси очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, қонуний қарор қабул қилинди.

Ушбу даво аризасига кўра “Ангор Сурхон ғурури” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан шартномага мувофиқ кўрсатилган хизматлар учун жами 35 миллион 350 минг 96 сўм ҳамда 3 миллион 535 минг пеня ва почта ҳаражатларини ундириш ундириш белгиланди.

Мажбурий ижро бюроси Ангор туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор жамиятнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномалари юборилди.

Масъулиятни англаган жамият раҳбари ижро ҳужжати бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаб берди ва ижро ҳужжати белгиланган тартибда иш юритувдан тугатилди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan