ЖАМИЯТ

Қумқўрғонда йўқолиб қолган болакай ҳақида қўшимча маълумот берилди

Хабарингиз бор, кеча ижтимоий тармоқларда “Қумқўрғонда йўқолиб қолган болакай” номли хабар тарқалиб, кенг муҳокамага сабаб бўлган эди.

Туман ИИБ берган маълумотга кўра, Пардаев Жонибек Аллаберди ўғли 2015 йил туғилган. Ота-онаси манзили аниқлаштирилган. Бола ҳозирги кунда туман тиббиёт бирлашмаси, болалар бўлимида назоратда турибди. Туман ИИБ ходимлари онаси билан суҳбатлашган, онаси Тошкент шаҳридан келиши айтилган. Ушбу масала юзасидан тегишли масъуллар шуғулланишмоқда.