ЖАМИЯТ

Қумқўрғонда йўқолиб қолган болакай ҳақидаги маълумотлар рост бўлиб чиқди

Хабарингиз бор, кеча ижтимоий тармоқларда “Қумқўрғонда йўқолиб қолган болакай” номли хабар тарқалиб, кенг муҳокамага сабаб бўлган эди.

Унга кўра, “Бугун Қумқўрғон масжидни ёнидаги Термизга кетувчи бекатда, суратдаги 5 ёшли бола ташлаб кетилган. Бола ўзини Жонибек деб таништирган. Онасини исмини Гулнора деяпти. Таниган билганлар бўлса туман ИИБнинг навбатчилик бўлимига мурожаат қилинг. … дейилган.

Diyor24.uz таҳририяти ижодкорлари ушбу маълумот юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ масъуллари билан боғланди. Маълум бўлишича, ҳақиқатда ҳам ушбу кичкина бола бекатда қолдириб кетилган. Туман ИИБ масъулларининг билдиришича, ҳозиргача боланинг яқинлари топилмаган.

Яқинларини таниган, билганлар бўлса яқин орадаги ИИБ бўлимига ёки +998764652345 рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришларини илтимос қилишди. Diyor24.uz ушбу ҳолат бўйича янги хабарлар бериб боради.