ЖАМИЯТ

«Халқ билан мулоқот»нинг жорий йилдаги илк сони бугун намойиш этилади

“Diyor24.uz” саҳифаларида 2020 йил 20 декабрда Сурхондарё вилоят телерадиокомпанияси директори Баҳриддин Мингбоев билан Сурхондарё телеканалининг «Халқ билан мулоқот» телелойиҳаси тўғрисида суҳбат эълон қилинган эди.

Унда мазкур лойиҳа 2020 йилда ҳам давом эттирилиши билдирилган.

Вилоят телерадиокомпаниясидан маълум қилинишича, бугун 9 январ, пайшанба соат 19.00 да кўрсатувнинг жорий йилдаги илк сони намойиш этилади. Жонли эфирда вилоят газ таъминоти бошқармаси ва “Сурхондарё электр тармоқлари” корхонаси раҳбарларининг қатнашишлари кутилмоқда. Томошабинлардан мурожаатлар 76 коди билан 223-45-57, 223-43-91 телефонлари ҳамда 99- 482-00-77 рақамли телеграм месенжери орқали қабул қилиняпти, дейилади маълумотда.

Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболов томонидан тасдиқланган режага асосан, кўрсатувнинг якшанба кунидаги сонларида туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари қатнашадилар ва олдиндаги якшанба, 12 январ соат 19.00 дан жонли эфирда Денов тумани ҳокими, сектор раҳбарлари “Халқ билан мулоқот”да бўладилар.