ЖАМИЯТ

Қизириқ тумани “Гулзор” маҳалласидаги ҳолат 15 февралгача бартараф этилиши тушунтирилди

Қизириқ тумани ҳокимлиги 2020 йилнинг 16 январь куни ижтимоий тармоқларда туманнинг “Гулзор” маҳалласи ҳудудидаги “Баҳор” кўчасининг 850 метр қисми таъмирталаблиги ҳақида тарқалган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади деб хабар бермоқда Қизириқ туман ҳокимлигининг матбуот хизмати

Мазкур ҳолат туман ҳокимлигининг масъул ходимлари, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари ҳамда маҳалла фуқаролари иштирокида жойида ўрганилиб, ушбу ички хўжалик йўлларини 2020 йилнинг 15 февралига қадар таъмирлаб берилиши ҳақида тушунтирилди.