ЖАМИЯТ

Ўзбекистонда ҳафта давомида жуда иссиқ ҳарорат кузатилади

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати 38-43 даража иссиқ атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даража иссиққача бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ кучаяди ва 21-23 июл кунлари кундузи ҳаво 43-45 даража иссиққача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 47 даража иссиққача кўтарилади. Фақат республика шимолида 23 июлда иссиқ аста-секин 37-42 даражагача пасаяди.

Республиканинг айрим жойларида шамол чанг-тўзонлар билан
15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.

18-24 июл кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудлари бўйича гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan