ЖАМИЯТ

400 та янги иш ўрни яратилади

Ангор туманида 2020-2022 йилларда 39 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган. Ана шундай лойиҳалардан бири учун туманнинг “Баҳор” маҳалласи ҳудудидан 4 гектар ер майдонида “Top Quality Brand” МЧЖ томонидан терини қайта ишлаш лойиҳаси ташкил этилади.

Мазкур лойиҳага кўра 1-босқичда жами қиймати 85 млрд 200 млн сўмлик терини қайта ишлаш корхонаси ишга туширилади ва 150 та янги иш ўрни яратилади. 2-босқичда 143 млрд 640 млн сўм (шундан ўз маблағи 54 млрд 340 млн сўм, банк кредити 9 млн 400 минг АҚШ доллари) эвазига аёллар сумкаси, хамён, барсетка (эркаклар хамёни), камар (ремен) ва бошқа турдаги чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Ҳозирги кунда “Top Quality Brand” МЧЖ лойиҳасининг биринчи босқичи бўйича қурилиш жараёнлари бошлаб юборилган, натижада эса 50 нафар қурувчи иш билан таъминланган.

Қурилиш жараёнлари учун ташаббускор ўз маблағи ҳисобидан 3 млн АҚШ доллари ажратган. Лойиҳанинг қурилиш ишлари якунига етказилгандан сўнг Италия давлатидан асбоб-ускуналар олиб келинади. Асбоб-ускунлар учун Асака банкдан 6 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилиши режалаштирилган.

Терини қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳасининг биринчи босқичига кўра ҳудудда 50 ўринли меҳмонхона, 2 қаватли офис, ошхона ва 50 та транспорт воситалари учун тураргоҳ қурилиши режалаштирилган.

Лойиҳа тўлиқ қувватда иш бошлагандан кейин жами 400 та янги иш ўрни яратилади.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan