
Мажбурий ижро бюроси органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, жойларда сайёр қабуллар ҳамда учрашувлар ўтказилиб, фуқаролар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этишга қаратилган тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.
Хусусан, куни кеча Бюронинг Олтинсой туман бўлими биносида суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси юзасидан аҳоли мурожаатларини тинглаш мақсадида Бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Т.З.Қурбонов иштирокида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Мазкур сайр қабулда жами 24 нафар жисмоний ва юридик шахс вакилларининг ижро ҳужжатлари билан боғлиқ мурожаатлари тингланиб, Ўрганиш талаб этиладиган мурожаатларнинг ечими юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди ва ижроси эса назоратга олинди.
Энг қувонарлиси қабулда иштирок этган 2 та оила вакиллари ўзаро ярашиб олганликлари сабабли, алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини бўлим иш юритувидан тамомлаб, алимент тўловчиларга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.
Албатта, бу каби сайёр қабуллар аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш ва бартараф этиш имконини бераётганлиги билан янада аҳамиятли бўлмоқда.
Шунингдек, бюронинг вилоят Бошқармаси бошлиғи бўлим фаолияти билан танишиб, давлат ижрочиларига фуқаролар ва уларнинг мурожаати билан ишлашда алоҳида масъулият ва ҳар бир важи бўйича ўрганишлар тўлиқ ҳамда сифатли жавоб берилиши учун зарурий кўрсатмалар берилди.
Мажбурий ижро бюроси
Сурхондарё вилояти бошқармаси