Бугун, 30 июн Украина Қуролли Кучларининг Лисичанск ва унинг атрофида жойлашган бўлинмалари чекиниш тўғрисида буйруқ олди. Бу ҳақда “Луганск Халқ Республикаси” халқ милицияси зобити Андрей Марочко ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
«Лисичанск аҳоли пункти ва унинг атрофида жойлашган Украина қўшинлари гуруҳига ўз қўшинларини олиб чиқиш буюрилди. Йўқотишларни минималлаштириш учун Украина ҳарбийлари кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда катта оралиқ ва масофа билан чекиниш буюрилди», дейди Марочко
Бундан икки кун олдин кечқурун “Луганск Халқ Республикаси”нинг Россия Федерациясидаги элчиси Родион Мирошник шаҳарнинг қарийб 50 фоизи республика кучлари ва Россия Қуролли кучлари назорати остида эканлиги ҳақида таъкидланган эди.
Эслатма учун, жорий йилнинг 24 июн куни россиялик ҳарбийлар Северодонетскка қўшни бўлган Лисичанск шаҳри жанубдан қамал қилинганини маълум қилганди. Кейинчалик Горское муниципалитети раҳбари Алексей Бабченко Лисичанск жанубидаги ҳудудлар Россия томонидан “тўлиқ ишғол қилингани”ни айтди.