Uncategorized

Расул Кушербаев: Ҳолинга вой Конституция!

«Омбудсман Конституциявий судга Вазирлар Маҳкамасини «снос» бўйича қарорининг бир иккита жойи Конституцияга зид эканлиги бўйича ариза киритганди.

Бироқ Конституциявий суд ўз мулкини сотишга ёки беришга рози бўлмаган қолган мулкдорларнинг кўчмас мулкини уларнинг ҳохишларидан қатъий назар олиб қўйилишини конституцияга тўғри келади, деб топибди.???

Конституциянинг 53-моддасида эса “хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин” дейилган.

Қаранг, мулкдор фақат ҚОНУНДА назарда тутилган ҳолдагина ўз мулкидан маҳрум этилиши мумкин, қарорда эмас. Қонун бошқа, қарор бошқа.

Мулкдорларнинг мулкини уларнинг розилигисиз суд йўли билан олиб қўйиш ҳақидаги 911-сонли қарор эса, ҚОНУН эмас, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҳисобланади.

Бироқ, Конституциявий судимиз ана шу Конституцияга зид қарорни “Конституцияга мувофиқ” деб топибди. ???

Бунга кулмай бўладими…

Нима ҳам дердик. Конституцияни ўқимаган, тушунмайдиганлар ҳам кўп.

Лекин умидсизликка тушмаймиз, чунки таълимда ислоҳотлар кетаяпти: келажакда ҳеч бўлмаса мактабда китоб ўқиган, қонун билан қарорни фарқига борадиган журъатлилар чиқади. Унгача эса ҳолинга вой Конституция!»- деб ёзади Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев телеграмм каналида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan