Президент қарорига мувофиқ профессор ва доцент илмий унвонига эга бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларига кўра, тенглаштириладиган шахслар эга бўлиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари РЎЙХАТИ эълон қилинди.
1. Профессор илмий унвони даражасига тенглаштирилаётган Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари:
➖ “Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби”;
➖ “Ўзбекистон Республикаси халқ артиси”;
➖ “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси”;
➖ “Ўзбекистон Республикаси халқ шоири”.
2. Доцент илмий унвони даражасига тенглаштирилаётган Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари:
➖ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”;
➖ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»;
➖ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист”;
➖ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими”.