ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда 5 баллик зилзила содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 12 май куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 15:27 да ер силкиниши зилзила содир бўлди.

Эпицентр: Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани. Ер силкиниши координаталари: 38,03 градус шимолий кенглик; 66,89 градус шарқий узунлик.

Магнитуда М=6. Чуқурлик 15 км. Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 411 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

▪️Сурхондарё вилоятида 4-5 балл, 96 км;
▪️Қашқадарё вилоятида 4 балл,132 км;
▪️Самарқанд вилоятида 3-4 балл, 180 км;
▪️Жиззах вилоятида 3 балл, 246 км;
▪️Навоий вилоятида 3 балл, 265 км;
▪️Бухоро вилоятида 3 балл, 288 км;
▪️Сирдарё вилоятида 3 балл, 318 км;
▪️Тошкент вилоятида 2-3 балл, 396 км;
▪️Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 410 км;
▪️Фарғона вилоятида 2 балл, 496 км.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan