ЎЗБЕКИСТОН

Бош прокуратура академияси биноси сотувга қўйилди

Бош прокуратура академияси биносининг бошланғич қиймати 171,5 млрд сўмни ташкил этади.

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Ўзбекистон Бош прокуратураси академияси бино ва иншоотлари аукционга чиқарилди. Бу ҳақда маълумотларида келтирилган.

E-auksion сайтида келтирилган маълумотга кўра, умумий майдони 9 560 кв.м бўлган бинода сув, электр, газ ва канализация мавжуд.

Лотнинг бошланғич нархи 171,5 млрд сўм, закалат пули эса 8,5 млрд сўмни ташкил этади.

Аукцион 20 февраль куни 10:00 да ўтказилади ҳамда аризалар шу куни соат 9:00 га қадар қабул қилинади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan