ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентда “Қалқон” тизими орқали бедарак йўқолган қиз топилди

11 январь куни Ягона тезкор бошқарув марказининг “Қалқон” тизими орқали жами 4 нафар қидирувда бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Билдирилишича, ушбу фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 111-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш), 122-моддаси (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 169-моддаси (Ўғрилик) ва 277-моддаси (Безорилик) каби жиноятларини содир этганликда гумонланиб, қидирувга берилган. 

Шунингдек, ИИББнинг маълум қилишича, мазкур тизим орқали бедарак йўқолган вояга етмаган қиз ҳам топилган.

Бундан ташқари, қидирувда бўлган “Spark” русумли, давлат рақам белгиси 01 А 415 НБ бўлган автомашина Олмазор туманида аниқланиб, ушланган.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan