ЎЗБЕКИСТОН

Термиз шаҳрида она фарзандлари билан келинлик уйига киритиб қўйилди

Термиз шаҳрида яшовчи Зарнигор Тоирова турмуш ўртоғи ва унинг яқин қариндошлари билан ўзаро келишмовчилик сабаб 4 нафар фарзандлари билан яшаш уйидан чиқариб юборилади. Ушбу масала фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судида атрофлича кўриб чиқилиб, она ва болалар келин бўлиб тушган яшаш уйига киритиб қўйилиши ҳақида қарор қилинди. Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари ва ёши улуғларнинг тушунтириш тарғибот ишлари натижасида оила вакиллари ўзаро келишмовчиликларга барҳам бериб, ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Худди шунингдек, Бюронинг Шўрчи туман бўлими иш юритувига қабул қилинган ижро ҳужжатига кўра туманда яшовчи Дилноза Самирова ҳам бир нафар фарзанди билан келин бўлиб тушган яшаш уйига киритиб қўйилиши белгиланган эди.

Мажбурий ижро ҳаракатларига жараёнида қарздорга давлат ижрочисининг қонуний ҳаракатига қаршилик кўрсатмаслик, акс ҳолда амалдаги қонунчиликка кўра, маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланганлиги тушунтирилди. Шундан сўнг, даъвогар суд ҳужжатида кўрсатилган манзилга киритилиши таъминланди.

Бюронинг вилояти бошқармаси ҳамда туман-шаҳар бўлимлари томонидан айни шу турдаги ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасидаги амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.  

Низомиддин Муродов,Бюронинг Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan