ЎЗБЕКИСТОН

Ҳафта охирида Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ёмғир ёғади

Ўзгидромет ҳафта охирида, яъни 26-28 январь кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 26-27 январда ёғингарчилик кутилмайди,28 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 январда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, 27 январда кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 28 январда кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, 26-27 январда ёғингарчилик кутилмайди, 28 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 27 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 28 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 26 январда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, 27 январда кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 28 январда кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 26 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 27 январда ёғингарчилик кутилмайди, 28 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 27 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 28 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 26 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 27 январда ёғингарчилик кутилмайди, 28 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 4-9 даража илиқ, 27 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 28 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 январда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ; 27 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 1-6 даража илиқ, 28 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бундан ташқари, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 январда кечаси ва кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 27 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 28 январда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan