Uncategorized

Тошкентда Россиядан юборилган 7та вагон АИ-95 бензинини ўғирлаганлар ушланди

Тошкентда Россиядан юборилган 7та вагон АИ-95 бензини ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, шу йил 30 январь куни бир гуруҳ шахслар Россиянинг Орск шаҳридан Сергели туманидаги хорижий корхонага юборилган 7 та цистерна вагонларидаги АИ-95 бензинини вагон люкларини очиб, ўзлари олиб келган транспорт воситаларига юклаган ва воқеа жойидан қочган.

Тезкор тадбир давомида улар ушланган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan