Oy: Avgust 2025

Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ўтказилади

Жорий йил кузда Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашувида маълум бўлди. Фото: president.uz Президент матбуот хизматига кўра, бўлажак олий даражадаги…

Ўзбекистон АҚШдан пахта импорт қилишни йўлга қўймоқда

Ўзбекистон АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва АҚШ Пахта ассоциацияси билан Америка пахтасини импорти бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу келишувлар АҚШнинг GSM-102 дастури доирасида амалга оширилиши кўзда тутилмоқда, у орқали импортчи давлатлар учун экспорт кредитлари кафолатланади. Икки томон ҳам кредит лимитини…

Сунъий интеллект Ўзбекистонга 2,9 млрд сўм солиқ тўлади

2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 72 та хорижий компания давлат бюджетига 78,2 млрд сўм солиқ тўлади. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42 фоизга кўп бўлиб, тўловларнинг асосий қисми йирик IT-гигантлар ҳиссасига тўғри келди. Ўзбекистон Давлат солиқ…

Афғонистонда 10 млрд долларлик энергия лойиҳаси: толиблар тарихий шартнома имзолади

Афғонистон ислом амирлиги ўз тарихидаги энг йирик инвестиция келишувларидан бирига имзо чекди — маҳаллий инвестор Мирвайс Азизийнинг Azizi Energy компанияси билан умумий қиймати 10 млрд долларга тенг шартнома имзоланди. Таъкидланишича, ушбу инвестиция орқали мамлакат бўйлаб газ, кўмир, сув, шамол ва…

Россияда баъзи мигрантларга умрбод кириш тақиқланиши таклиф этилди

Россия Давлат думаси депутатлари «Справедливая Россия – За правду» партияси томонидан мигрантларга нисбатан янги чекловларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Лойиҳага кўра, оғир ва айниқса оғир жиноят содир этган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги йўқ шахсларга мамлакатга умрбод кириш…

Ҳафта охирида ҳарорат яна кўтарилади

Келаси ҳафтада мамлакатнинг баъзи ҳудудларида ёзнинг иссиқ кунлари кузатилиши кутилмоқда. Ҳаво асосан бироз булутли ва қуруқ бўлади. Тоғли ҳудудлар ва Фарғона водийсининг айрим туманларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол асосан шарқдан 7–12 m/s тезликда эсади, баъзи жойларда…

Ўзбекистондаги энг кўп хорижлик талабалар — ҳиндистонликлар

2025 йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистонда таълим олиш мақсадида келган чет элликлар сони 9,5 минг нафарга етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 минг нафарга ёки 17,3 фоизга кўпдир. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хорижлик талабалар сони ўсиши мамлакатдаги олий…

Қурилиш объектларига QR кодли паспорт жорий этилади

Ўзбекистонда барча рўйхатдан ўтган қурилиш объектларида QR кодли паспорт мажбурий тарзда ўрнатилиши режалаштирилмоқда. Унда объект ҳақидаги асосий маълумотлар жамоатчилик учун очиқ тақдим этилади. Ўзбекистонда қурилиш объектларига QR кодли паспорт жорий этиш тартиби белгиланган низом лойиҳаси эълон қилинди. Ушбу талаблар давлат…

Хитойда чивинлар орқали юқадиган касаллик кескин кўпайди

Хитойнинг Гуангдонг провинциясида бир ҳафта ичида чикунгуня иситмаси билан касалланишнинг 2892 та янги ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Global Times хабар берди. 27 июлдан 2 августгача қайд этилган ҳолатларнинг 2770 таси Фошан шаҳрида, 65 таси эса Гуангжоуда аниқланган. Хитой Соғлиқни сақлаш…

Трамп Оқ уй ҳудудида 200 млн долларлик янги зал қуришни бошламоқчи

АҚШ президенти 2025 йил сентябридан бошлаб Оқ уйда янги ва шоҳона баллар зали қуришни режалаштирмоқда. Лойиҳа умумий қиймати 200 миллион долларга баҳоланган ва хусусий хайриялар ҳисобига молиялаштирилади. Лойиҳа ҳақида расмий баёнотни Трампнинг матбуот котиби Каролин Левитт эълон қилди. Унинг сўзларига…