Исроил Ғазода овқат излаган 20 дан ортиқ фаластинликни ўлдирди
Ғазо секторида якшанба куни озуқа тарқатиш нуқталари атрофида юз берган отишма натижасида камида 23 фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий шифохона ходимлари ва гувоҳлар хабар берди. AP нашрининг хабар беришича, улар гуруҳлар очликдан қутулиш умидида озуқа олиш учун тўпланган бир…
Гутерриш БМТ ҳисоботлари ва йиғилишларини қисқартиришни таклиф қилди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ташкилот чиқараётган ҳисоботлар сони ва йиғилишлар миқдорини кескин камайтириш зарурлигини билдирди. Унга кўра, ҳозирги иш усули самарасиз бўлиб, катта маблағ ва ресурслар беҳуда сарфланмоқда. Гутерриш маълум қилишича, БМТнинг UN80 ишчи гуруҳи тайёрлаган ҳисоботда…
Қатар компанияси Ўзбекистонда йўл инфратузилмасини ривожлантиришга қизиқиш билдирди
Қатарнинг Protocol Capital Group компанияси Ўзбекистонда йўл инфратузилмаси, энергетика, қурилиш ва ахборот технологиялари соҳаларига инвестиция киритиш ниятида эканини маълум қилди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, Қатар компанияси ижрочи раиси Аҳмад ал-Жуфайрий инвестициялар вазири Лазиз Қудратов билан учрашиб, иқтисодиётнинг турли…
Ноқонуний диний таълим ҳамда қонунга хилоф диний адабиётлар чоп этганлар қўлга олинди
Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ноқонуний диний таълим бериш ва қонунга хилоф равишда диний адабиётлар тайёрлаш ҳолатлари аниқланган. ДХХ хабар беришича, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 1993 йилда туғилган шахс уй шароитида 15…
Ўзбекистонликлар ярим йилда энг кўп сафар қилган давлатлар аниқланди
2025 йилнинг биринчи ярим йилида Ўзбекистон фуқароларининг чет элга туристик саёҳатлари сезиларли даражада ошган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январ-июн ойларида 3,5 млн нафардан ортиқ ўзбекистонлик чет элга борган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 810 минг нафарга кўп…
Шўрчида ёнғин: Уч қаватли савдо маркази ёниб кетди.
2025-йил 4-август тонгида Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида жойлашган савдо марказида ёнғин юз берди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмади. Расмий маълумотларга кўра, соат 03:02 да “Боботоғ” маҳалласида жойлашган уч қаватли савдо марказининг биринчи ва иккинчи қаватларида ёнғин чиққани ҳақида…
Қидирувда бўлган 3 нафар фуқаро БААдан экстрадиция қилинди
БААдан Ўзбекистонга халқаро қидирувда бўлган уч нафар фуқаро экстрадиция қилинди. Улар оғир жиноят содир этганликда айбланган. ИИВ матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу шахслар Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан мамлакат ҳудудида содир этилган иқтисодий ва мулкий жиноятлар бўйича қидирувга берилган….
Ҳиндистон Трамп таҳдидига қарамай Россия нефтини сотиб олишда давом этади
Ҳиндистон ҳукумати Россиядан нефт импортини тўхтатмаслигини маълум қилди. Бу қарор АҚШ президенти Доналд Трампнинг таҳдидига — Россия билан савдо қилувчи мамлакатларга нисбатан иккинчи даражали санкциялар қўллашга доир баёнотига қарши қилинган расмий позициядир. The New York Times манбасига кўра, Ҳиндистон ҳукумати Россиядан…
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ҳаво қатнови битимини тасдиқлади
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ҳаво қатновини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга қаратилган муҳим қадам қўйилди. 2025 йил 30 июлда Президентнинг ПҚ–241-сон қарори билан икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги битим расман тасдиқланди. Мазкур битим 2024 йил 22 октябрда Малайзия…
Тошкентдаги Mangal Fest пиво фестивалига айланиб, можаро билан якунланди
1–3 август кунлари Тошкентнинг Тарас Шевченко кўчасида ўтказилган Mangal Fest фестивали фақат грил таомлари ва жонли мусиқа билан эмас, балки келиб чиққан можаро билан ҳам эътибор марказига чиқди. Ташкилотчилар тадбирнинг пиво фестивалига алоқаси йўқлигини таъкидлаган бўлсалар-да, майдонда турли навдаги пиволарнинг…