Ўзбекистон банклари ярим йиллик фойдасини 6,5 трлн сўмга етказди
2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон банклари жами 6,5 трлн сўм соф фойда олди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга кўп бўлиб, хусусий банклар позицияси сезиларли мустаҳкамланди, бир қатор йирик давлат банклари эса ҳануз зарар билан ишламоқда. Марказий…
«Sea Breeze Uzbekistan» қўшма корхонаси расман рўйхатдан ўтди
Чорвоқда 577 гектар майдонда курорт қуриш бўйича тендер ғолиби деб топилган «Sea Breeze Uzbekistan» 4 август куни Ўзбекистонда қўшма корхона сифатида рўйхатдан ўтди. Лойиҳа Agalarov Development ва Улуғбек Маҳмудов ҳамкорлигида амалга оширилади. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Чорвоқ сув омбори ҳудудида…
Зеленский: Ўзбекистонликлар Россия сафида Украинага қарши жанг қилмоқда
Украина президенти Володимир Зеленский Россия армияси сафида жанг қилаётган ўзбекистонликлар ҳақида баёнот берди. Унинг таъкидлашича, улар орасида ёлланма ҳарбийлар ва ёш фуқаролар ҳам бор. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу маълумотлар юзасидан текширув олиб бормоқда. Украина президенти Володимир Зеленский 4 август…
Ўзбекистонда 73 минг фуқаро икки ойда кредитдан ўз хоҳиши билан воз кечди
Киберҳужумлар ва онлайн қаллобликлар ортиб бораётган бир пайтда, юртдошларимиз ўзини ҳимоя қилиш мақсадида кредит расмийлаштиришни ихтиёрий тарзда тақиқлашни танламоқда. Икки ой ичида 73 минг киши бундай қарор қабул қилди. Ўзбекистонда 2024 йил 6 июндан бошлаб кредитларни ихтиёрий тарзда тақиқлаш хизмати…
Сурхондарёда уч нафар эгизак дунёга келди
Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиалида уч нафар эгизак дунёга келди. Биринчи чақалоқ – ўғил, вазни 2260 грамм, бўйи 46 сантиметр; Иккинчи чақалоқ – қиз, вазни 2450 грамм, бўйи 46 см; Учинчи чақалоқ – ўғил,…
Евроиттифоқ Хитойга қарши санкция ҳозирламоқда
Европа Иттифоқи Россияни ҳарбий жабҳада қўллаб-қувватлагани сабаб Хитойга қарши санкция жорий этмоқчи. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди. Эслатиб ўтамиз, жорий йил июль ойида Reuters агентлиги Хитой санкция чораларига қарамай, Россияга яширин равишда ҳарбий дронлар учун двигатель етказиб беришда давом этаётгани ҳақида хабар…
Euronews Сурхондарёни табиат ва анъаналарнинг ноёб уйғунлиги сифатида кўрсатди
Euronews телеканали «Silk Road Adventures» дастурининг янги сонида Ўзбекистоннинг энг жанубий ҳудуди — Сурхондарёни табиий ландшафтлар, маънавий мерос ва маданий анъаналар кесишган ноёб жой сифатида тақдим этди. Суратга олиш гуруҳи Афғонистон билан чегарадаги қадимий маънавият маркази — Термизда, шунингдек, Фаёзтепа ва Қоратепа буддавийлик археологик мажмуаларида бўлди….
Tesla Илон Маскка 29 млрд доллар «мукофот» беради
Tesla кенгаши компания раҳбари Илон Маскка 96 миллион акция миқдорида мукофот беришни маъқуллади. Бу ҳақда автомобил ишлаб чиқарувчиси АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси (SEC) сайтида хабар берди. 96 млн акциядан иборат пакет тахминан 29 миллиард долларга баҳоланмоқда. Агар Маск…
Ўзбекистон ва Қозоғистон айрим юклар учун “яшил йўлак” жорий этишни таклиф қилмоқда
Томонлар божхона тартиботларини соддалаштириш, божхона ахборот тизимларини уйғунлаштиришни ҳам муҳокама қилмоқда. Ўзбекистон ва Қозоғистон мева-сабзавот ва бошқа тез бузиладиган юкларни ташиш учун яшил йўлак» тизимини жорий этишни таклиф қилмоқда. Бу масалани Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистон Молия вазирлиги қошидаги Давлат…
Ҳиндистон ва Хитой рус нефтидан воз кечмоқчи эмас
Ҳиндистон ва Хитой Ғарбнинг Россиядан нефт сотиб олишни тўхтатиш талабини рад этди. «АҚШ ва Европа Иттифоқининг босимига қарамай, Ҳиндистон Россия нефтини олишни тўхтатмади», — деб хабар берди The Times of India. Хабарга кўра, 2-3 август кунлари камида тўртта танкерга рус нефти…