Oy: Avgust 2025

UzAuto Motorsнинг ярим йиллик фойдаси 27,5 фоизга камайган

2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакатнинг етакчи автомобил ишлаб чиқарувчиси молиявий натижаларда сезиларли пасайиш қайд этди. Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинган ҳисоботларига кўра, январ-июн ойларида UzAuto Motors тушуми 9,49 фоизга камайиб, 21,2 трлн сўмни ташкил этди. Ялпи фойда 22,8 фоизга…

«YandexGo» рекламасидаги инсофсиз рақобат учун чора кўрилди

Рақобат қўмитаси «Uzum Market» МЧЖ ХК мурожаати асосида «YandexGo UB» МЧЖнинг телевидение ва ижтимоий тармоқлардаги «Yandex Market» рекламасида инсофсиз рақобат аломатларини аниқлаган. Рақобатни муҳофаза қилиш қўмитаси «Uzum Market» МЧЖ ХК мурожаати буйича «YandexGo UB» МЧЖга нисбатан «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари…

6 ойда фуқаролар давлатга 64 млрд сўмлик «яшил» энергия сотди

Ўзбекистонда ярим йил ичида минглаб хонадонлар давлатга қиймати 64 миллиард сўмга яқин Қуёш энергияси етказиб берди. Энергетика вазирлиги маълумотича, жорий йилнинг январ–июн ойларида 28 538 нафар жисмоний шахс ўзининг Қуёш панеллари орқали давлат электр тармоқларига жами 63 миллиард 498 миллион…

Ўзбекистонда аҳоли кунига 2 минг кишига кўпаймоқда: бунинг иқтисодиётга таъсири

2025 йилнинг олти ойида аҳоли 730 мингга кўпайди. Бу ўсиш иқтисодий салоҳиятни ошириш баробарида инфратузилмага жиддий босим юклатмоқда. 2025 йил 1 июл ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 37,9 миллион нафарга етди. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, йиллик ўсиш 730 минг нафарни…

Жанубда “Ватан учин, миллат учун, халқ учун“ шиори остида “Умуммиллий бирдамлик фестивали“ бўлиб ўтди.

Жануби – Ғарбий махсус ҳарбий округи тасарруфидаги Какайди гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда  Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан  “Ватан учун, миллат учун, халқ учун“ шиори остида “Умуммиллий бирдамлик фестивали“ ўтказилди. Дастлаб ҳарбий хизматчилар меҳмонларни саф майдонида жанговар саҳна чиқишлар ва…

Ўзбекистон ташаббуслари – минтақавий ҳамкорлик ва глобал ечимлар сари муҳим қадам

Муҳтарам Президентимизнинг Туркманистонга расмий ташрифи доирасида БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида қатнашиши муҳим аҳамиятга эга тарихий воқеа бўлди десам муболаға бўлмайди. Ушбу конференцияда Муҳтарам Президентимиз томонидан Денгизга…

Технологик гигантлар сунъий интеллектга 344 млрд доллар пул ажратади — Bloomberg

Microsoft, Amazon, Google ва Meta, келгуси йилда сунъий интеллект ва булутли технологияларига катта сармоя киритишни режа қилмоқда. Биргина Microsoft компанияси ўтган чоракда сунъий интеллектни ривожлантириш учун 24,2 млрд доллар сармоя киритди ва ҳозирги даврда бу миқдорни 30 млрд долларга етказишни…

ChatGPTдан ҳафтасига 700 миллионга яқин одам фойдаланмоқда

OpenAI маълумотига кўра, жорий ҳафтада ҳафталик фаол ChatGPT фойдаланувчилар сони 700 миллионга етиши кутилмоқда. Бу кўрсаткич бир йил ичида тўрт баробар ўсишни англатади. OpenAI вице-президенти ва ChatGPT иловаси раҳбари Ник Турлейнинг таъкидлашича, март ойи охирида бу кўрсаткич 500 миллионни ташкил этган…

Васийлик ваколатлари ҳокимлардан олиниб, «Инсон» марказларига ўтказилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини кучайтириш ва жараёнларни шаффофлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Қонун лойиҳасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари етим ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум қолган болаларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини…

Ўзбекистонда ярим йилда 6 мингдан ортиқ шахс зўравонлик ва шаҳвоний шилқимлик учун судланган

2025 йилнинг биринчи ярмида мамлакат бўйлаб 5 мингга яқин шахс оиладаги зўравонлик, қарийб минг киши шаҳвоний шилқимликда айбланиб судланган. Яна 99 нафар шахс шахсий маълумотларни ноқонуний ошкор қилгани учун жавобгарликка тортилган. Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов маълумотига кўра, 2025…