Жанубда “Ватан учин, миллат учун, халқ учун“ шиори остида “Умуммиллий бирдамлик фестивали“ бўлиб ўтди.

Жануби – Ғарбий махсус ҳарбий округи тасарруфидаги Какайди гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун“ шиори остида “Умуммиллий бирдамлик фестивали“ ўтказилди.

Дастлаб ҳарбий хизматчилар меҳмонларни саф майдонида жанговар саҳна чиқишлар ва Ватанпарварлик куй қўшиқлари билан кутиб олишди .

Шундан сўнг меҳмонлар ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт шароитлар билан яқиндан танишдилар ва ҳарбий қисмдаги адиблар ҳиёбонида бўлишиб Сурхон миллий этномаданиятини акс эттирувчи кўргазмани томоша қилишди.
Тадбирнинг иккинчи қисми маданият марказида давом этди. Унда таниқли актёр ва актрисалар, истеъдодли санъаткорлар, шоирлар томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи куй қўшиқлари ва шерлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.