Ҳарбий тадбирлар

Жанубда навбатдаги ўқув услубий йиғин ўтказилди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларнинг кадр органлари ходимлари билан ўқув услубий йиғини ташкил ўтказилди.

Иштирокчилар дастлаб режа ва вазифалар билан таништирилди.

Ўқув услубий йиғин давомида Жаҳон ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ўзига хос хусусиятлари ва унинг ўзгариш тенденциясига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шундан сўнг, “Мудофаа вазирлиги қўшинларида ҳарбий хизматни ўташ ва кадрлар билан ишлашни ташкиллаштириш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг (контракт тузиш, лавозимга тайинлаш (озод қилиш, командир (бошлиқ) ихтиёрига ўтказиш), аттестация мажлисида кўриб чиқиш, ҳарбий унвон бериш, давлат мукофотлари билан тақдирлаш, таътиллар тақдим этиш, ҳарбий хизматдан бўшатиш) қисмларини етказиш, ушбу йўналишда мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича машғулотлар олиб борилди.

Ўқув йиғинида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи маъсул офицери подполковник Умид Очилдиев иштирок этиб иштирокчиларга “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари контракт бўйича ҳарбий хизматчиларининг оилавий шароитини ўрганиш, далолатнома тузиш ва тақдим қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомини ва контракт бўйича ҳарбий хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчиларга пенсия тайинлаш ва хизмат йилларининг ҳисоб-китобини амалга ошириш тартиби бўйича вазифаларни тушунтириб ўтди.

Ўқув услубий йиғин давомида иштирокчиларга фойдаланиш учун қўлланма ва буклетлар тарқатилди.

Мудофаа вазирлиги, ҳарбий округ раҳбарияти томонидан қўйилган вазифалар, буйруқлар ва барча турдаги кўрсатмаларнинг ижросини таъминлаш, шу билан биргаликда ютуқ ва камчиликлар ўртага ташланди.

Ўқув услубий йиғин давомида кадрларнинг жанговар шайлигини ошириш, шунингдек, тизимда мавжуд муаммоларни бартараф этиш муҳим вазифа эканлиги алоҳида таъкидланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Қуролли Кучлари ишчи ва хизматчиларини давлат мукофотларига тақдим этиш бўйича расмийлаштириладиган ҳужжатлар борасида қўйилган талаблар ҳақида йиғин иштирокчиларига маълумотлар берилди.

Йиғиннинг сўнгги кунида иштирокчилар Олган амалий ва назарий билимларини амалиётга кенг жорий этиш бўйича келишиб олинди.

III даражали сержант Акбар Аҳмедов, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan