ХАБАРЛАР

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили»га старт берилди

Хитойнинг Сиан шаҳрида “Марказий Осиё – Хитой” биринчи саммитида иштирок этаётган давлатлар раҳбарларини расман кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Сарой олдидаги майдонда Хитой тарихи ва маданиятини акс эттирган саҳналаштирилган чиқишлар ва концерт дастури намойиш этилди. Шу билан “Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили”га старт берилди.

2022 йилда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклидаги учрашувида 2023 йилни “Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили” деб эълон қилишни таклиф этган.

Марказий Осиё давлатлари ва Хитойда бу йил асосий эътибор академик ва талабалар алмашинуви дастурларига, ёшлар форумлари ва спорт мусобақаларини ўтказишга қаратилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan