Ҳарбий тадбирлар

Жанубда навбатдаги муобақанинг округ босқичига старт берилди

Қуролли Кучларимизда юз бераётган янгиланишлар миллий армиямизнинг жанговар шайлигини янада ошириб, тайёргарлик машғулотлари самарадорлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Термиз умумқўшин дала полигонида Армия 2022 “Мен ғолиб” шиори остида мусобақанинг навбатдаги II босқичига яъни “Мусаффо осмон”, “Хавфсиз маршрут” ва “Қўшин разведка аълочиси” мусобақасига старт берилди.

Унда Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари, полковник Улуғбек Мажидов қўшинларимизнинг жанговар тайёргарлик даражасини дунёнинг энг илғор армиялари билан тенглаштириш учун ҳарбий қисм ва муассасаларда барча моддий-техник асослар, ҳарбий хизматчиларга зарур шароитлар яратилганини қайд этди. Бу жараёнда тинчлигимиз посбонлари фақат ва фақат изланиб, ўз устида ишлаши, энг сўнгги замонавий билимларни ўзлаштириши лозимлигини таъкидлади. Мусобақанинг муваффақиятли амалга оширилишига омад тилади.

Мусобақанинг дастлабки кунида иштирокчилар билан уларнинг мусобақага тайёргарлик жараёнлари, қуроллари ҳамда юк қоплари бутлиги ҳамда командирлик сумкалари кўрикдан ўтказилди.

Шу кунининг ўзида иштирокчилар билан тўсиқлардан ўтиш ҳамда жисмоний тайёргарлик жараёнлари қабул қилинди

Ушбу мусобақа 30 сентябр кунига қадар давом этади.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan