СПОРТ

Қатар 2022-йилги Жаҳон чемпионати учун қанча маблағ сарфлагани маълум бўлди

Бу 2018-йили Россия сарфлаганидан нақ 17 баробар кўп.

Қатар жорий йилнинг ноябр-декабр ойларида бўлиб ўтадиган 2022-йилги Жаҳон чемпионати учун тахминан 208 млрд евро сарфлади. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.

Таъкидлашича, Жаҳон чемпионатини ташкиллаштириш учун қарийб 208 млрд евро сарфлаган Қатар бу борада Мундиаллар тарихида мутлақ рекорд ўрнатган. Шунингдек, Қатар 2018-йили Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган Россияга қараганда 17 баробар кўпроқ маблағ сарфлаган. Руслар ушбу мусобақани ўтказиш учун 13 млрд евро сарфлашган эди.

Бундан ташқари, 2014-йилги Жаҳон чемпионатига мезбон бўлган Бразилия мусобақа учун умумий 17 млрд евро, 2010-йилги Мундиал мезбони Жанубий Африка Республикаси эса 4 млрд евро миқдорида сармоя киритган.

“Бу Қатарнинг 2030-йилгача бўлган миллий тараққиёт стратегияси. Биз ушбу Жаҳон чемпионати орқали мамлакатимизда туризм, шаҳарлар ва саноат ривожланишини жадаллаштириш, таълим ҳамда соғлиқни сақлаш тизимларида кенг кўламли ислоҳотлар ўтказмоқчимиз. Мундиал бу йўлда стратегиямизнинг бир қисми”, — дейди турнир билан алоқалар бўйича директор Фатма ал-Нуайми.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan