СПОРТ

Шаҳинахон Йигиталиева Паралимпия ўйинларидаги энг ёш совриндор сифатида тарихга киргани алоҳида таъкидланди

Таэквондо бўйича терма жамоамиз биринчи марта Паралимпия ўйинларида 3 та медални қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.

Енгил атлетика бўйича вакилларимиз эса биринчи марта 8 та олтин медални, яъни энг юқори совринларнинг 80 фоизини эгаллаганлари алоҳида диққатга сазовордир.

“Бир сўз билан айтганда, сизлар Ўзбекистон Паралимпия ҳаракатининг олтин авлоди сифатида майдонга чиқиб, мамлакатимизга мислсиз улкан ютуқлар олиб келдингиз.

Мана, биз мақсад сари чин дилдан интилсак, қандай буюк марраларни эгаллашга қодирмиз!

Мана, биз бирлашиб, ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилсак, қандай буюк халқ, қандай буюк Ватанмиз!”, — деди Президент.


LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan