Ҳарбий тадбирлар

Гарнизонларда Янги йил байрам тадбирлари юқори кайфиятда ўтказилмоқда

Ҳар бир байрам тантаналари билан юртимизнинг шукуҳи, тароватию гўзаллиги янада ортади. Айни кунларда яқинлашиб келаётган 2024 йил Ўзбекистоннинг барча гўшаларида катта тантаналар билан нишонланмоқда.


Байрамларнинг тинч-осойишта ўтиши учун юрт тинчлигини қўриқлаётган ҳарбий хизматчилар туну-кун огоҳликни йўқотмаган ҳолда ўз бурчларини сидқидилдан бажариб келишмоқда. Ана шундай бурчига содиқ Ватан посбонларининг раҳбарият томонидан эътироф этилиши, рағбатлантирилиши, ҳамкасблари даврасида шарафланиши тинчлигимизни қўриқлашдек масъулиятни янада оширади.


Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бўлганидек Сурхондарёда – жанубий оператив қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисмларда ҳам кириб келаётган янги йил байрами кенг нишонланяпти.

Қўмондонлик бошлиғи полковник Пўлат Сатвалдиев Термиз, Какайди ва Хайрабод гарнизонларида ташкиллаштирилган байрам тадбирларида иштирок этиб, бир қатор ҳарбий ва Қуролли Кучлар хизматчилари ҳамда уларнинг оила аъзоларини рағбатлантирди.


Ана шундай рағбат ва эътиборга лойиқ топилган муддатли ҳарбий хизматчи оддий аскар Бекзод Болтабоев, катта сержант Нодирбек Жабборов, капитан Ёқубжон Равшанов каби фидойиларнинг борлиги диққатга сазавор. Байрам арафасида қўмондонлик томонидан бундай эътибор юзлаб ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига байрам шукуҳи билан кириб борди.


III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan