ЎЗБЕКИСТОН

Тадбиркор қурувчининг 500 миллион сўмдан ортиқ қарздорлиги ундириб берилди

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда уларга ҳар томонлама кўмак бериш борасида бир қатор амалий ва ижобий ишлар қилинмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ҳам тадбиркорлар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Денов туманида фаолият юритиб келаётган “GRAND MEGA STROY” хусусий корхонаси тумандаги корхоналардан бири билан ўзаро шартнома асосида қурилиш ва таъмирлаш ишларини белгиланган муддатда бажариб беради. Бироқ кўрсатилган хизматлар учун шартномага мувофиқ тўловлар амалга оширилмайди.

Шундан сўнг, Денов туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор корхонадан ундирувчи “ GRAND MEGA STROY ” хусусий корхонаси фойдасига 508 миллион 248 минг қарз ундириш белгиланиб, қарздорликни ундириш Бюронинг денов туман бўлими зиммасига юклатилди.

Қарздор корхона раҳбарига суд қарори ижросини бажариш учун ихтиёрий муддат белгилаб барилиб, қарздорлик тўланмаган тақдирда корхонага тегишли бўлган мол-мулклар ҳисобидан ундирилиши тушунтирилди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида Бюронинг туман бўлими томонидан Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисдаги қонуннинг тегишли моддаларига асосан қарздор корхонанинг тегишли ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномалари юборилди ва натижада қарздор корхона ҳисобидан қарздорлик тўлиқ ундириб берилди.

Салоҳиддин Ахмедов, Бюронинг Денов туман бўлими бошлиғи ўринбосари

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan