
Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиалида уч нафар эгизак дунёга келди.
- Биринчи чақалоқ – ўғил, вазни 2260 грамм, бўйи 46 сантиметр;
- Иккинчи чақалоқ – қиз, вазни 2450 грамм, бўйи 46 см;
- Учинчи чақалоқ – ўғил, вазни 2350 грамм, бўйи 46 см.
«30 ёшли она чақалоқлар аҳволи қониқарли, уларга мутахассислар томонидан зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда», – дейилади хабарда.