Президент халқаро шартномани тасдиқлади
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–251-сон, 15.08.2025 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Ҳукумати билан Қозоғистон Ҳукумати ўртасида 2006 йил 20 мартда имзоланган халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома тасдиқланди. Битим 2024 йил 8…
2025 йил 22-23 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси жорий йилнинг 22-23 август кунлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида фармойиш қабул қилди. Ҳашарни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди. Хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида қуйидаги тадбирлар амалга…
Ўзбекистон Афғонистон билан энергетика соҳасида 243 миллион долларлик 4 та лойиҳа амалга оширади
2025 йил 17 август куни Афғонистон Брешна Ширкат (DABS) ва Ўзбекистон ўртасида тўртта электр энергияси лойиҳаси бўйича шартномалар имзоланди. Бу ҳақда Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари матбуот хизмати хабар қилди. Маросимда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳамда Афғонистон иқтисодий ишлар бўйича…
Сув ресурсларини бошқаришва ирригация сектори ривожлантирилади
Сув ресурсларини оқилона бошқариш, улардан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика сув кенгаши таркиби тасдиқланди. “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқаришва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025–2028 йилларга мўлжалланган дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–250-сон, 15.08.2025 й.) қабул қилинди. Қарорга…
Россиядан оғир аҳволда қолган ўзбекистонликлар қайтарилмоқда
Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги кўмагида амалга оширилаётган «Ватанга қайтариш» лойиҳаси доирасида Россияда оғир аҳволда қолган фуқароларга қайтиш сертификатлари ва авиачипталар берилди. Улар бугун Ўзбекистонга қайтарилиши белгиланган. Фото:dunyo.info Санкт-Петербургда оғир ҳаётий вазиятга тушган 100 дан ортиқ ўзбекистонлик ватанга олиб келинади….
Starlink интернети Ўзбекистонда ҳам ишга тушиши кутилмоқда
Қўшни Қозоғистонда аллақачон хизматлар фаолиятини бошлаган Starlink сунъий йўлдош интернети 2026 йилдан Ўзбекистонда ишга тушиши режалаштирилмоқда. Starlink’нинг Ўзбекистон бозорига чиқиши дастлаб 2023 йилга мўлжалланган эди. Кейинчалик сервис сайтида муддат 2025 йил деб кўрсатилган, аммо кейин яна 2026 йилга кўчирилди. Режага…
Данияда поезд ағнади: бир аёл ҳалок бўлган, ўнлаб йўловчилар жароҳатланган
Жанубий Ютландияда поезд релсдан чиқиб кетиб, ағнаган. Бир аёл ҳалок бўлди, 27 йўловчи турли даражада жароҳат олди. Даниянинг Жанубий Ютландия минтақасида йирик темир йўл ҳалокати содир бўлди. DSB давлат темир йўл компаниясига тегишли йўловчи поезди Бйерндруп шаҳри яқинида рельсдан чиқиб…
Солиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 63 мингдан ортиқ мурожаат йўлланган
Жорий йилнинг етти ойида «Солиқ ҳамкор» тизими орқали келиб тушган мурожаатларнинг қарийб 99 фоизи ҳақиқийлиги тасдиқланди. Фото:archive.qalampir.uz 2025 йил январ–июл ойларида «Солиқ» мобил иловасидаги «Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиқ қонунбузарликлари юзасидан 63 988 та мурожаат келиб тушган. Энг кўп ҳолат —…
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳафтасига 238 та авиақатнов амалга оширади
Қозоғистон ва Ўзбекистон транспорт вазирликлари ўзаро музокаралар натижасида мунтазам авиақатновларни кўпайтириш орқали транспорт алоқалари ва туризм салоҳиятини кенгайтиришга келишиб олди. Янги келишувга кўра, икки мамлакат авиакомпаниялари ҳафтасига жами 238 та парвоз амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон Транспорт…
Сиэтл марказида ўғрилар заргарлик дўконини 90 сонияда «тозалаб» кетишди
Сиэтл полицияси заргарлик дўконида 90 сония давом этган сурбетларча ўғирлик ҳақида маълум қилди. Жиноятчилар 2 млн долларлик олмос, қиммат соатлар ва тиллаларни қўлга киритган. AP хабарига кўра, 15 август куни кундузи Сиэтлнинг ғарбий қисмида жойлашган заргарлик дўконига тўрт нафар ниқобли шахс…