Kun: 25.08.2025

Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25-26 август кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. Олий мартабали меҳмон ташрифининг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Саммит кун тартибидан сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий…

Ҳиндистон ўз «темир гумбаз»ини яратади

Ҳиндистон ўз «темир гумбаз»ини яратади, деб хабар берди Bloomberg. «Сударшан Чакра» деб номланган тизим 2030 йилда тайёр бўлади. Бош вазир Моди мамлакат мустақиллиги куни тизим ҳақида биринчи маълумотни берганди. Таъкидланишича, «ҳинд гумбази» кузатиш, топиш, таъқиб қилиш ва аниқлаш каби тўрт асосий устунга қурилади. Сунъий интеллект ҳамда юқори когнитивли…

Жирафалар расман тўрт турга мансуб деб топилди

Яқин-яқингача биологлар жирафа тўққизта кенжа турга эга ягона тур сифатида мавжуд деб ҳисоблаб келишган. Аммо замонавий генетик тадқиқотлар ва бош суягининг тузилишини таққослаш бу қараш нотўғрилигини исботлади: жирафалар гуруҳлари ўртасидаги фарқ шунчалик каттаки, уларни бемалол алоҳида турлар деб ҳисоблаш мумкин. Сўнгги…

АҚШ хорижлик юк машиналари ҳайдовчиларига ишчи визалар беришни тўхтатди

АҚШ ҳукумати тижорат юк машиналари ва олис йўналишга қатновчи хорижлик ҳайдовчиларга ишчи визаларини беришни тўхтатди. «Тижорат юк машиналари ҳайдовчиларига ишчи визалар беришни дарҳол тўхтатамиз. АҚШ йўлларида катта тиркамали юк машиналарини бошқараётган хорижлик ҳайдовчилар сони ортиб бораётгани америкаликлар ҳаётини хавф остига қўймоқда», — деб ёзди Қўшма…

NASA яратган сунъий интеллект моделлари қуёш хавфини олдиндан башорат қилади

Қуёшдаги кучли чақинлар енди сунъий интеллект ёрдамида Ерга етиб келишидан икки соат олдин аниқланиши мумкин. NASA ва IBM олимлари ҳамкорлигида «Surya Heliophysics Foundational Model» номли янги сунъий интеллект тизими яратилди. У қуёшда юзага келадиган кучли чақинларни Ерга етиб келишидан икки…

Туркия ва Озарбойжон янги темир йўл қуришни бошлади

Туркия «Қарс–Иғдир–Аралиқ–Дилужу» темир йўл қурилишини бошлади. Лойиҳа «Зангезур коридори»нинг бир қисми бўлиб, Озарбойжоннинг асосий ҳудудини Нахичивон эксклави билан боғлашни кўзлайди. Жанубий Қафқазда янги логистика даври бошланди — Туркия «Қарс–Иғдир–Аралиқ–Дилужу» темир йўлини қуришга киришди. Ушбу линия турк ҳудудидаги Қарс вилоятини Озарбойжоннинг…

Ўзбекистон Каспий денгизида юк ташиш учун паромлар сотиб олади

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга кўра, Ўзбекистон Каспий орқали юк ташишни тезлаштириш учун Туркманистон ва Озарбойжонда ишлаб чиқарилган паромлардан харид қилишни режалаштирмоқда. Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юк ташиш жараёнида юзага келаётган кечикишларни бартараф этиш мақсадида Туркманистон ва Озарбойжонда ишлаб чиқарилган паромларни…

Uzbekistan Airports ноқонуний давлат харидини ўтказгани фош этилди

6,8 млрд сўмлик «боди-камераларни етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизматини кўрсатиш» бўйича ўтказилган харид жараёнида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумотича, «боди-камераларни етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизматини кўрсатиш» бўйича ўтказилган харид жараёнида қатор қонун…

Товар кодларини сохталаштириб, божхона божларидан қочмоқчи бўлганлар фош этилди

Фарғона вилоятида 2,6 млд сўмлик товар кодларини арзонроғига алмаштириб, давлат божидан қочишга уриниш ҳолати аниқланди. Фарғона вилоятида 2,6 млрд сўмлик мониторларни арзон код остида яширмоқчи бўлганлар ошкор этилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси маълум қилди. «Водий» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлик…

Жиззахда Айдаркўл қирғоғида янги аэродром очилди

Айдаркўлда қурилган янги аэродромнинг биринчи қўниши CASA C295W ҳарбий самолёти томонидан амалга оширилди. Жиззах вилояти Арнасой туманида янги аэродром ишга туширилди. Учиш-қўниш йўлагининг узунлиги 1700 метр, эни эса 30 метрни ташкил қилади. Аэродром икки тўхташ майдони ва кичик терминалга эга бўлиб,…