
Ҳиндистон ўз «темир гумбаз»ини яратади, деб хабар берди Bloomberg.
«Сударшан Чакра» деб номланган тизим 2030 йилда тайёр бўлади.
Бош вазир Моди мамлакат мустақиллиги куни тизим ҳақида биринчи маълумотни берганди. Таъкидланишича, «ҳинд гумбази» кузатиш, топиш, таъқиб қилиш ва аниқлаш каби тўрт асосий устунга қурилади.
Сунъий интеллект ҳамда юқори когнитивли алгоритмлардан кенг қўлланилиши айтилмоқда.